Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳожибой Тожибоев ҳақида сиз билмаган 5 та факт

Ҳожибой Тожибоев ҳақида сиз билмаган 5 та факт

1. Таниқли сўз устаси, қизиқчи, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев 1955 йил 25 августда Тожикистоннинг Хўжанд вилоятда туғилган. Отаси Шомурод ва онаси Шаҳринисо унга Ҳожимурод деб исм қўйишган. Тожибоев саҳнадагина қизиқчи, ҳаётда эса жиддий инсон бўлган. «Tashkent City»да унинг ҳайкали ўрнатилган.

2. Сўз устаси концертларининг сценарийсини ўзи ёзган. Костюмининг ички чўнтагида доимо ёндафтарини олиб юриб, тўйда ёки концертларда одамлардан бирор қизиқроқ гап эшитса, четроққа ўтиб, дафтарига ёзиб қўядиган одати бор бўлган. Бундан ташқари, актёр сифатида эса “Шариф ва Мариф” ва “Тангалик болалар” фильмларида роль ижро этган.

3. Ҳожибой Тожибоев пианино чалишни маромига етказган, ҳатто рақсда ҳам қизига устозлик қилган. Шу сабаб ҳам бўлса керак, санъаткорнинг қизи Интизор Тожибоева ҳам санъат соҳасини танлаган. Бундан ташқари, Ҳожибой Тожибоев Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Чехов, Зошченко, Саид Аҳмад, Неъмат Аминов, Анвар Обиджон асарларини севиб ўқиган.

4. «Ҳожибой Тожибоев маст ҳолда автомобиль бошқараётганда…» ёки «Унга суиқасд уюштирилиб вафот этди» каби миш-мишлар мавжуд. Аслида эса артист жигар хасталиги билан оғриган. Отасининг ўлими борасида қизи Интизор Тожибоева шундай дейди: «Отамнинг аҳволи кутилмаганда ёмонлашди. 23 июль куни кечки соат тўққизларда Тошкентдаги 16-шифохонага ётишига тўғри келди. Чунки аҳволи оғирлашган эди. Уйдан чиқиб кетар экан, «Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Онаси, мен қайтиб келаман, болаларга қараб туринг, қайси бири айтганингизни қилмаса, келганимдан сўнг ўзим гаплашиб қўяман…» деб чиқиб кетган эди. Энди қайтмаслигини нафақат биз, ҳатто ўзи ҳам билмаган».

5. Ҳажвчининг рекламалар ҳақидаги машҳур ҳазили аслида унинг турмуш ўртоғи Майсара опанинг гапидан туғилган эди. “Бир куни ойнаижаҳон орқали “Машҳура” ўқув марказининг рекламаси берилаётганида тикувчи бўлганим сабаб диққат билан эшитаётганимда орада шартта кино қўйилди, шунда мен эй, туппа-тузук рекламанинг ўрнига кино қўйишдия”, деганимда улар “нима дединг, қайтар-чи, деб айтганларимга кулиб қўйдилар”, дея эслайди Майсара опа.

Бонус. Агар буюк сўз устасининг ҳаёти ҳақида янада батафсил ўқишни истасангиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраевнинг “Танимадинг-а?” китобини мутолаа қилишни тавсия қиламиз.

Manba: fikrat.uz

Киритилди: 06:00 26.10.2020. Ўқилди: 21483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!