Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати, унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил томонидан тугатилгандан сўнг, биргаликда бошқарилади. Бу ҳақда Лондонда нашр этиладиган араб тилидаги Ал-Шарқ ал-Аwсат газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда .
Нашр суҳбатдошларига кўра, ҳозирча Насруллоҳнинг вориси сифатида ҳеч ким кўрсатилмаган. «Ҳизбуллоҳ» энди жамоавий раҳбарият томонидан бошқарилади.
Газета манбалари ҳаракатга Иброҳим Амин ал-Сайид раҳбарлик қилиши ҳақидаги аввал хабар қилинган маълумотни рад этди. Ал-Шарқ Ал-Авсатнинг қайд этишича, коллектив раҳбарият ташкилотни Исроил билан уруш тугагунига қадар бошқаради.