"Ҳизбуллоҳ" 22 март куни эрталаб Исроилга уюштирилган ракета ҳужумига алоқадорлигини рад этди.
Бу ҳақда "Ҳизбуллоҳ"даги юқори мартабали манба маълум қилди.
"Биз содир бўлган воқеа билан боғлиқлигини инкор этамиз ва ўт очишни тўхтатишга содиқ қолишимизни яна бир бор таъкидлаймиз", - дейилади баёнотда.
"Ҳизбуллоҳ" тегишли баёнотни республика президенти Жозеф Аун ва Бош вазир Наваф Саломга етказди.
Ливаннинг расмий Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, Исроил ҳаво ҳужумлари ва ўққа тутилиши жанубдаги бир қанча ҳудудларни нишонга олган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар натижасида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган ва саккиз киши яраланган.