Ҳизбуллоҳ матбуот хизмати Исроил матбуотининг Синвар ҳақидаги хабарларини танқид қилди.
Ҳизбуллоҳнинг матбуот бўлими раҳбари Муҳаммад Афиф Исроил томонидан чиқарилган марҳум Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар тасвирини қоралади.
«Сиз Яҳё Синварни шайтон сифатида тасвирладингиз. Сизлар шайтонсизлар. Сиз ва сизнинг оммавий ахборот воситаларингиз иблисдир», деди Афиф Байрутдаги матбуот брифингида.
Унинг қўшимча қилишича, оммавий ахборот воситалари «матбуот эркинлиги»ни халқни чалғитиш учун баҳона сифатида ишлатмоқда.
«Сиз ҳар қандай ёмон ҳаракатни рағбатлантирасиз ва кейин буни матбуот эркинлиги деб атайсиз».