PSLV-XL ракетаси якшанба куни ЭОС-09 масофавий зондлаш сунъий йўлдошини парвоз пайтида учинчи босқичдаги техник носозликлар туфайли орбитага чиқара олмади.
Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти маълум қилди .
Ракета Ҳиндистон жануби-шарқидаги Срихарикота оролидаги Сатиш Дҳаwан космик марказининг учириш майдончасидан маҳаллий вақт билан 05:59да учирилган.
Беш йил хизмат қилиш учун мўлжалланган сунъий йўлдош ҳар қандай об-ҳаво ва ёруғлик шароитида юқори сифатли тасвирларни тақдим этиши керак эди.