Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонлик дизайнер энг гўзал етакчи – аёл унвонини қўлга киритди

Ҳиндистонлик дизайнер энг гўзал етакчи – аёл унвонини қўлга киритди

Ҳиндистон вакили Сандра Соман Miss CosmoWorld — 2019 халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди.  

Сандра Соманга тож, пул мукофоти ва Италияга саёҳат йўлланмаси тақдим этилди. Шунингдек, ғолиба Малайзияда мода соҳасида фаолият кўрсатаётган компания билан шартнома имзолайди.

Танловда 24 та давлатдан иштирокчилар қатнашди. Россиядан 26 ёшли Ирина Квитко қатнашди.

Miss Cosmo World 2015 йилдан бери ҳар йили Куала-Лумпурда ўтказиб келинади.

Танловнинг мақсади - етакчилик хусусиятларига эга бўлган замонавий, мустақил аёлларни танлаш. Ўтган йили танлов ғолибаси филиппинлик Женнифер Озбо бўлди.

 

Киритилди: 06:52 03.11.2019. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!