Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонлик болакай очликдан ўлган онасини уйғотишга уринмоқда (ФОТО)

Ҳиндистонлик болакай очликдан ўлган онасини уйғотишга уринмоқда (ФОТО)

Ҳиндистоннинг Музаффарпур шаҳридаги темир йўл вокзалида очлик, сувсизлик ва иссиқдан вафот этган, меҳнат муҳожири бўлган бир аёлни икки ёшли боласи уйғотишга уринаётгани акс этган видеонинг тарқалиши ортидан ҳукуматга нисбатан танқидлар ортди. Бу ҳақда "azon.uz" ёзмоқда.

Ҳиндистонлик болакай очликдан ўлган онасини уйғотишга уринмоқда (ФОТО)

“Евроньюс” хабарида айтилишича, мамлакатда 25 март куни комендантлик соати эълон қилиниши билан транспорт қатнови тўхтаган. Қишлоқлардан шаҳарларга ишлаш учун келган юз минглаб ишчи уйларига қайтиш мақсадида бир неча ҳафтадан бери пиёда йўл босяпти. Поезд қатнови эса вақти-вақти билан амалга ошириляпти.     

Пиёда йўл босишга мажбур бўлганлардан бири 23 ёшли Арбина Хотун эди. У Аҳмадобод шаҳридан Кайтар шаҳридаги синглисининг уйига кетаётганди. Аммо Музаффарпур шаҳридаги темир йўл вокзалида оламдан ўтди. Шундан сўнг ҳукумат меҳнат муҳожирларини ўз ҳолига ташлаб қўйишда айблана бошлади. Расмийлар эса аслида Арбина Хотун касал бўлганини ва касалликдан ўлганини маълум қилди. 

Маълумотларга қараганда, шу пайтгача уйларига қайтаётган меҳнат муҳожирларидан 9 нафари йўлларда оламдан ўтди. 

Киритилди: 19:21 28.05.2020. Ўқилди: 6254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!