Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида автомобил юк машинаси билан тўқнашуви оқибатидан 14 киши, шу жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар берди «Hindustan Times».
Расмийларнинг хабар беришича, ҳодиса штат пойтахти Лакновдан 170 километр узоқликда жойлашган Пратапгар шаҳрида содир бўлган. Пайшанба куни кечқурун автомашина Прайаградж - Лакхнау шоссесида турган юк машинасига урилди.
Туман полициясига кўра, авария қурбонлари яқин атрофдаги қишлоқдаги тўйдан қайтиб келиётган эди. Автомашинадаги йўловчиларнинг ҳеч бири омон қолмади.