Ҳиндистон жанубидаги Керала, Махараштра ва Карнатака штатларида кучли ёмғир ва тошқинлар натижасида камида 147 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар хизмати.
Аввалроқ ОАВ ҳалокат қурбонлари сони 100 га яқинлиги ҳақида хабар берган эди.
Фавқулодда вазиятлар хизматларнинг маълумотларига кўра, ёмон об-ҳаво туфайли Керала штати энг кўп зарар кўрган — сўнгги уч кун ичида бу ерда камида 67 киши ўлган, 160 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Штатларнинг айрим ҳудудларида энг юқори хавф даражаси эълон қилинди, ўқув юртларидаги машғулотлар бекор қилинди.
Умуман олганда, ушбу уч штатда сув тошқини бўлган ҳудудлардан бир неча юз минг киши эвакуация қилинган. Айни пайтда, Ҳиндистон Метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу минтақаларда момақалдироқ камида уч кун тўхтамайди.
Июнь ойи охирида муссон ёмғири Ҳиндистоннинг жанубий ва ғарбий ҳудудларига кириб келди, бу эса бир қатор аҳоли пунктларининг сув босишига олиб келди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирги муссон сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистон учун энг хавфлисига айланди.