Ҳиндистон шимолидаги Ҳимолойда вертолёт қулаб тушди.
Бу ҳақда ANI агентлиги маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, бортда учувчи билан бирга етти киши бўлган. NDTV телеканалининг хабар беришича, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар сони ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Вертолёт Уттаракханд тоғидаги Кедарнатҳ қишлоғидан қайтаётган эди. Хабар қилинишича, ҳалокат ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юз берган бўлиши мумкин.