Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда турар-жой биноси қулади. Қурбон бор

A A A
Ҳиндистонда турар-жой биноси қулади. Қурбон бор

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида турар-жой биноси қулаб тушди. Ҳозирда 60 га яқин киши вайронадан қутқарилди, деб хабар беради  NDTV.

Ҳодиса душанба куни Мумбай шаҳридан 200 километр узоқликда жойлашган Райгад округида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, камида 15 киши жароҳат олган. Хабарларга қараганда, бино кучли ёғингарчилик натижасида қулаб тушган.

Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 09:27 25.08.2020. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар