Aсосан ёшлардан иборат норозилик акцияси қатнашчилари Нью-Деҳлидаги парламент биносига бостириб киришга уринди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қарши таёқлар ва кўз ёш оқизувчи газ қўлладилар.
“Сувараклар халқ партияси” (CJP) ҳаракати томонидан томон ташкил этилган намойишни тарқатиш жараёнида камида 118 нафар полициячи ва 60 га яқин намойишчи жабрланди. Бу ҳақда пойтахт полицияси маълум қилди.
Май ойида Ҳиндистон Олий суди судяси ишсиз ёшларни менсимай, уларни "интернетда ўтириб, дуч келганга ҳужум қиладиган сувараклар", деб атаганидан, шунингдек, 10 миллиондан ортиқ талабага таъсир қилган тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳони саволларининг олдиндан сизиб чиққани маълум бўлганидан кейин “Сувараклар халқ партияси” ҳаракати ташкил этилган эди.
Ҳиндистон ёшлари томонидан фаол равишда қўллаб-қувватланаётган “Сувараклар халқ партияси” имтиҳонлар ўтказишдаги қоидабузарликлар билан боғлиқ можародан сўнг таълим вазири Дҳармендра Прадҳаннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бироқ норозиликлар тезда битта муаммо доирасидан чиқиб кетди ва ёш ҳиндистонликларнинг чекланган карера истиқболлари ҳамда мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликларга нисбатан умумий норозилигига айланди.