Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда Samsung electronics компаниясининг иш ташлаган 100 нафар ходими ҳибсга олинди

Ҳиндистонда Samsung electronics компаниясининг иш ташлаган 100 нафар ходими ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Samsung electronics заводининг иш ташлаган 104 нафар ишчисини ҳибсга олди.

Маҳаллий полицияга кўра, қўлга олинганлар тегишли рухсатномасиз норозилик акцияси ўтказишни режалаштирган.

Ҳибсга олинганлар Тамилнаду штатининг Ченнай яқинидаги Samsung маиший техника заводида иш ташлашган.

Ишчилар eтти кун давомида иш ташлаш эълон қилиб, Samsung компаниясининг Ҳиндистондаги йиллик 12 миллиард долларлик даромадининг учдан бир қисмини ташкил этувчи ишлаб чиқаришни тўхтатдилар.

Ўтган ҳафтадан бери Samsung ишчилари иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишчилар қўллаб-қувватловчи касаба уюшмасини тан олишни талаб қилмоқда.

Samsung касаба уюшмаларини тан олишга интилмаяпти ва вазиятга изоҳ бермади.

Бироқ 13 сентябрь куни у Ченнайдаги завод ишчилари билан масалани тезроқ ҳал қилиш учун музокара бошлаганини маълум қилди.

Киритилди: 20:50 17.09.2024. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!