Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда роҳинжалар лагери ёниб кетди

Ҳиндистонда роҳинжалар лагери ёниб кетди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлининг жануби-шарқидаги “Калинди Кунж” метро бекати яқинида жойлашган роҳинжалар лагерида келиб чиққан ёнғинда 56 та чодир ёниб кетди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, бу чодирларда тахминан 270 нафар қочқин яшар эди. Полиция ёнғиннинг сабаби ҳозирча маълум эмаслигини билдирди. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳат олмаган.

Мьянманинг Аракан штатида яшаган мусулмон роҳинжалар 2017 йилнинг августида армия ва миллатчи буддавийларнинг ҳужумлари туфайли ўзга юртларга қочишга мажбур бўлди. Уларнинг аксар қисми қўшни Бангладешга борди.

БМТ маълумотига кўра, 2017 йилнинг августидан кейин Бангладешга қочган роҳинжалар сони 900 мингдан ошган. БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари араканлик мусулмонларга нисбатан зўравонликларни этник тозалик ва геноцид дея баҳолаган.

Киритилди: 15:43 14.06.2021. Ўқилди: 2225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!