Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиб кетди

Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиб кетди

Ҳиндистон шарқидаги Жаркханд штатида йўловчи поезди 18 вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, поезд эрта тонгда ҳалокатга учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, Хаорадан Мумбайга кетаётган тезюрар йўловчи поезди аввалроқ қисман рельсдан чиқиб кетган, шунга қарамай йўлда бўлган юк поездига бориб урилган.

Жароҳатланган йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Расмийлар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.

Ўтган бир ой ичида Ҳиндистонда бир неча бор шунга ўхшаш темир йўл ҳодисалари қайд этилди. 18 июль куни Уттар-Прадеш штатида йўловчи поездининг бир неча вагонлари рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлганди, 20 га яқин киши жароҳатланганди.

Киритилди: 13:01 30.07.2024. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!