Мамлакат аҳолиси идиш ювиш, пол тозалаш ва овқат тайёрлаш каби кундалик уй ишларини видеога олиб, сунъий интеллект ҳамда робототехника компанияларига сотмоқда.
Ушбу жараён учун фуқароларга соатига 2 дан 5 долларгача ҳақ тўланади. Тўпланган видеоматериаллар келажакда инсон ҳаракатларини аниқ такрорлай оладиган роботларни яратиш ва ўқитишда асосий маълумотлар базаси сифатида хизмат қилади.