Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонда маймунлар галаси 13 ёшли қизчани ўлдирди

Ҳиндистонда маймунлар галаси 13 ёшли қизчани ўлдирди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида, Музаффарнагар шаҳрида маймунлар галаси 13 ёшли қизчани ўлдирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

20 октябрь, сешанба куни ўспирин қиз у қуриган кийимларини олиш учун томга кўтарилган. Тўсатдан тажовузкор маймунлар тўдаси унга ҳужум қилган. Маймунлар уни томнинг четига итариб юборган, у қоқилиб ерга йиқилган.

Бола дарҳол оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Шифокорлар қизнинг вафот этганини тасдиқладилар.

Маймунларнинг одамларга ҳужуми Уттар-Прадешда кенг тарқалган. 2019 йил июль ойида Ҳиндистон шимолидаги Вриндаван штатида маймунлар галаси ўз уйи яқинидаги одамга ҳужум қилган.

Ўша йилнинг март ойида маймунлар штатда бир кунда икки кишини ўлдиришган: 60 ёшли аёл ва 20 ёшли эркак.

Киритилди: 17:58 22.10.2020. Ўқилди: 3665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!