Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатининг 13 туманида бўрон, дўл ва чақмоқ оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди, деб ёзади ТАСС.

Ёғингарчилик қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасига катта зарар етказди. Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, шимолда ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳафта охиригача кучли ёғингарчилик давом этади. Ғарбий Махараштра штатининг бир неча туманларида кучли ёмғир ва соатига 60 километр тезликда эсиб турган шамол туфайли қизил ва тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинди.

Киритилди: 17:08 23.05.2025. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!