Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 600 000 кишидан ошди

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 600 000 кишидан ошди

Ҳиндистонда 2 июль куни коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 606 907 кишига етди. Қурбонларнинг сони эса 17 860 нафар. 360 378 киши CОVID-19 дан соғайган бўлиб, айни пайтда 227 476 киши шифохоналарда даволанмоқда. Ҳиндистон ҳозирда коронавирус тарқалиши бўйича дунёда тўртинчи ўринда турибди.

Вирусга чалинганларнинг ортиб бориши Ҳиндистон тиббиёт тизимига жиддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ҳукамат эса коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан биргаликда иқтисодиётни тиклаш учун чекловларни енгиллаштириш ишларини ҳам олиб бормоқда.

29 июнь куни чекловларни камайтиришнинг иккинчи босқичи эълон қилинди. Унга кўра, кўплаб иқтисодий фаолият турларига рухсат берилди. Аммо, вирус тарқалган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ҳамон карантинда қолмоқда.

Киритилди: 18:04 02.07.2020. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!