Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони 30 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Bay News 9 хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, гап 29,9 миллион бемор ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, 20 июнь куни Ҳиндистонда 53 мингга яқин CОVID-19 юқтирганлиги қайд этилди - бу бир ой аввалгидан сезиларли даражада кам, дея хабар беради NDTV. Бироқ, расмийлар ҳанузгача Ҳиндистонни яна бир тўлқин кутаётганидан қўрқишади, шунинг учун улар эмлаш жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг Махараштра штатида коронавируснинг янги турини юқтиришнинг 20 та ҳолати аниқлангани, унга "дельта плюс" номи берилгани маълум бўлган (В.1.617.2.1).