Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда исломофоблар томонидан мусулмон ўқувчи калтакланганидан кейин мактаб ёпилди

Ҳиндистонда исломофоблар томонидан мусулмон ўқувчи калтакланганидан кейин мактаб ёпилди

Ҳиндистонда 7 ёшли мусулмон ўқувчининг диний мансублиги сабабли ҳақоратланиши ва калтакланиши бўйича тергов олиб борилаётгани муносабати билан мактаб вақтинчалик ёпилди.

Бу ҳақда Ҳиндистон таълим вазирлиги баёнотига таяниб India Today хабар бермоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, мактаб суд жараёни тугагунига қадар ёпилади.

Таълим муассасаси “Таълим вазирлиги стандартларини бузганлик”да айбланмоқда.

Барча ўқувчилар бошқа давлат мактабларига кўчирилади.

Ҳодиса 24 август куни Музаффарнагар шаҳридан 30 км узоқликдаги Куббапур қишлоғида содир бўлган. Мактаб ўқитувчиси Трипта Тяги 7 ёшли мусулмон болани ўқувчилар ҳузурида диний мансублиги сабабли ҳақорат қилган. Кейин у бошқа мактаб ўқувчиларини синфдошини уришга мажбур қилди.

Видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўз навбатида, Тяги телеканаллардан бирининг эфирида қилган ишидан афсусланмаслигини айтди.

Киритилди: 11:23 29.08.2023. Ўқилди: 2119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!