Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда COVID-19ни даволаш учун энг йирик шифохоналардан бири очилди

Ҳиндистонда COVID-19ни даволаш учун энг йирик шифохоналардан бири очилди

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида коронавирус билан касалланган одамларни даволаш учун дунёдаги энг йирик шифохоналардан бири очилди.

Янги тиббиёт муассасаси 10 минг кишига мўлжалланган бўлиб, чоршанбадан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Ҳиндистоннинг бошқа, инфекциянинг энг катта ўчоқларидан бирига айланган Мумбай шаҳрида эса шифокорлар инфекциянинг манбаларини аниқлаш учун турар-жой биноларини текширишга киришишади.

Полиция аллақачон вирус тарқалишини секинлаштириш учун шаҳарнинг баъзи жойларида чекловларни жорий этган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон коронавирус билан касалланишлар сони бўйича дунёда 4 ўринда туради. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 500 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 16 минг киши қурбон бўлган.

 

 

Киритилди: 23:00 29.06.2020. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!