Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди

Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди

Ҳиндистоннинг Палгхар туманидаги Вижай Нагар ҳудудидаги тўрт қаватли турар-жой биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Рамабай мажмуасидаги 50 га яқин хонадондан иборат тўрт қаватли турар-жой биноси ёнидаги бўш турган бино устига қулаб тушган.

"Тўртинчи қаватда бир ёшли қизчанинг туғилган куни бўлиб ўтаётганида, бино қанотидаги 12 хонадон қулаб тушди, натижада аҳоли ва меҳмонлар вайроналар остида қолиб кетди", — деди воқеа гувоҳлари.

Ҳодиса вақтида туғилган куни нишонланаётган қиз ҳалок бўлганлар орасида бўлган.

Васаи-Вирар муниципал корпорацияси (VVMC) расмийсига кўра, яраланган ва қутқарилган яна олти киши турли шифохоналарда даволанмоқда.

Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари, жумладан, табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари (NDRF), маҳаллий полиция ва ўт ўчириш бригадаси вайроналар остида қолганлар бор-йўқлигини текшириш учун вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

Киритилди: 12:00 28.08.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!