Ҳиндистон армияси экспедицияси аъзолари Ҳимачал-Прадеш шимолидаги Ҳимолой тоғларида 1968 йилда ҳалокатга учраган самолётда ҳалок бўлган тўрт кишининг жасадини топди.
Бу ҳақда Ҳиндистон қуролли кучлари хабар берди.
Марҳумларнинг шахси улардан топилган ҳужжатлар билан аниқланган. Қидирув операцияси 10 октябрга қадар давом этади. Ҳарбийлар ҳалокатнинг бошқа қурбонларини топишни кутмоқда.