Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда 52 ёшли тадбиркор рафиқаси учун Тож Маҳал қурдирди

Ҳиндистонда 52 ёшли тадбиркор рафиқаси учун Тож Маҳал  қурдирди

52 ёшли ҳиндистонлик тадбиркор 27 йил бирга яшаган рафиқаси учун уй сифатида Тож Маҳалнинг кичрайтирилган нусхасини қурдирди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

Қайд этилишича, мазкур “муҳаббат ёдгорлиги”ни тадбиркор Ананд Пракаш Чоукси Ҳиндистоннинг марказий Мадҳя-Прадеш штатидаги Бурхонпур шаҳрида барпо этган.

“Бу нафақат хотиним учун, балки шаҳар ва унинг аҳолиси учун ҳам совға бўлди”, дейде тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, одамлар бемалол уй атрофида айланиши ва дам олиши мумкин, аммо уй ичига кириши тақиқланади. Чунки уйда оила доимий яшайди.

Хабарга кўра, уйни қуриш учун тахминан 20 миллион рупий (199 минг фунт ёки 260 минг доллар) сарфланган. Тож Маҳалнинг нусхаси 50 гектар майдонда жойлашган. Таркибида шифохона ҳам мавжуд.

Киритилди: 21:14 29.11.2021. Ўқилди: 3668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!