Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда 10 нафар чақалоқ ёнғиндан ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 10 нафар чақалоқ ёнғиндан ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги шифохоналардан бирининг неонатал реанимация бўлимида ёнғин келиб чиқди. Натиажада ўн нафар энди туғилган чақалоқ куйиб ёки аччиқ тутундан бўғилиб жон берди. Ушбу фожиали хабарни “Fox News” телеканали тарқатган.

Ёнғин жума куни кечқурун Уттар Прадеш штати маркази Лакнаудан 180 миль жануби-ғарбда жойлашган Жанси туманидаги Маҳарани Лакшмибой тиббиёт коллежида содир бўлди.

Ўт ўчирувчилар етиб келганда хонани аланга ва тутун қоплаган эди. Қутқарувчилар чақалоқлар ёнига бориш учун деразаларни ёриб ўтишга мажбур бўлди. Гувоҳлар айтишича, амалиёт ёнғин чиққандан, тахминан, 30 дақиқа ўтиб бошланган ва эвакуация жараёнини кечиктирган.

Ҳиндистонда 10 нафар чақалоқ ёнғиндан ҳалок бўлди

– Фавқулодда ёрдам ходимлари ҳалокат вақти палатада ётган 49 чақалоқдан 38 нафарини қутқара олди, – дейди штат Бош вазири ўринбосари Бражеш Патҳак. – Жароҳатланганларнинг 17 нафари турли клиника ва хусусий шифохоналарда даволанмоқда. Ҳозирча марҳум гўдаклардан етти нафарининг шахси аниқланган.

Ёнғин сабаби ҳамон номаълум. Уттар Прадеш Бош вазири Ёги Адитянатҳ воқеа юзасидан суриштирув ўтказишни буюрди.

Орадан бироз ўтиб, мамлакат Бош вазири Нарендра Моди “юракни вайрон қилувчи” воқеа юзасидан муносабат билдирди.

Ҳиндистонда 10 нафар чақалоқ ёнғиндан ҳалок бўлди

– Бегуноҳ фарзандларини йўқотганларга чуқур ҳамдардлик билдираман ва худодан уларга бу улкан йўқотишни кўтариш учун куч беришини сўрайман, – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бахтсиз ҳодиса шифохонада кўрилган хавфсизлик чоралари ҳақида саволлар туғдирмоқда. Жонлантириш бўлимида ўрнатилган ёнғин сигнализацияси, ота-оналар ва гувоҳлар айтишича, ёнғин пайти фаол ишламаган. Касалхона ходимлари тутун ва ёнғин белгиларини кўргандан кейингина ҳаракатга тушган.

Ҳиндистонда 10 нафар чақалоқ ёнғиндан ҳалок бўлди

– Агар хавфсизликдан огоҳлантирувчи тизим ишлаганда, биз тезроқ ҳаракат қилиб, кўпроқ одамлар ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин эди, – деган янги фарзандидан айрилган ота Нареш Кумар.

Жуда кўп ёнғин кузатиладиган Ҳиндистонда қурилиш ва хавфсизлик меъёрлари қурувчилар ва аҳоли томонидан тез-тез бузилади. Мамлакатда нотўғри техник хизмат кўрсатиш ва ёнғинга қарши тегишли воситалар етишмаслиги ҳам аксар ҳолатларда ўлимга олиб келади.

Киритилди: Бугун 08:46. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!