Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон ва Хитой баҳсли чегара ҳудудлари масаласини тез фурсатда ҳал қилишга келишиб олди

Ҳиндистон ва Хитой баҳсли чегара ҳудудлари масаласини тез фурсатда ҳал қилишга келишиб олди

Ҳиндистон ва Хитой расмийлари баҳсли чегара ҳудудлари масаласидаги ўзаро муаммоларни тез фурсатда ҳал қилишга келишиб олди. Бу ҳақда икки томон эълон қилган қўшма баёнотларга асосланиб, Reuters хабар берди.

Манбада айтилишича, 4 июль куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар ва Хитой хорижий идораси раиси Ван И ўртасида учрашув ташкил этилган. Учрашув Қозоғистонда ўтаётган ШҲТ саммити доирасида бўлиб ўтган.

Икки йирик мамлакат ташқи ишлар вазирлари Кашмир ва Ҳимолайдаги баҳсли участкалар борасида музокара олиб борган. Ҳукуматлар чегара ҳудудларини аниқлаш ва демаркация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқаётгани айтилган. Бу дастур келгусида муаммоларни бартараф қилиши хабар берилган.

Икки мамлакат ўртасидаги сўнгги чегара муаммоси 2020 йилнинг июль ойида рўй берган эди. Чегара ҳудудида ҳарбийлар тўқнашуви оқибатида 20 нафар ҳинд ва 4 нафар хитойлик аскар ҳалок бўлган.

Ҳиндистон ва Хитой Ҳимолай тизмаси бўйлаб узун чегараларга эга. Бу чегаранинг катта қисми демаркация қилинмаган. Кашмир шарқидаги катта ҳудудлар ҳар икки мамлакат томонидан даъво қилиниб келса-да, амалда ҳеч ким томонидан бошқарилмайди.

Остонадаги саммит доирасида хитойлик ҳамкасби билан учрашган Субраманям Жайшанкар чегара ҳудудларидаги мавжуд вазиятнинг давом этиши ҳеч бир томоннинг манфаатига мос эмас дея фикр билдирган. Ўзаро таҳдидни бартараф этиш учун олий даражадаги дипломатик учрашувлар Пекин ва Ню Деҳли расмийлари ўртасида ташкил этилиши хабар берилган.

Ҳиндистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашувида асосий мавзу Шарқий Ладакҳ ўлкаси бўлган. Вазирлар Кашмирдан шарқда жойлашган бу минтақадан қуролли қисмларни тўла олиб чиқишни муҳокама қилган. Хитой томони Пекинга қайтгач бу масала мамлакат раҳбари билан муҳокама қилинишини билдирган.

Киритилди: 15:54 04.07.2024. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!