Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон ўз фуқароларини зудлик билан Афғонистонни тарк этишга чақирди

Ҳиндистон ўз фуқароларини зудлик билан Афғонистонни тарк этишга чақирди

Times of India газетаси бугун Ҳиндистон ҳукумати Афғонистондаги ҳинд фуқароларига ушбу штатдан тижорат рейслари тўхтатилмасдан зудлик билан ўз ватанларига қайтишни тавсия қилганини ёзган.

«Афғонистондаги вазият доимий равишда ёмонлашиб бораётгани сабабли, Ҳиндистон ҳукумати ҳинд фуқароларидан бу мамлакат билан ҳаво қатнови тўхтатилмасдан уйларига қайтишни сўрамоқда», - деб ёзади газета Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонаси мурожаатидан иқтибос келтириб.

Тавсия Афғонистонда иқтисодий объектлар қурилишида иштирок этаётган ҳинд компаниялари ходимларига, шунингдек, бу мамлакатдаги ҳинд журналистларига тегишли. Кечга яқин Ҳиндистон фуқаролари, шу жумладан консуллик ходимлари “Толибон” ҳужумига учраган Мозори Шариф шаҳридан самолёт билан ўз ватанига эвакуация қилинди. Аввалроқ бир қанча Ҳиндистон фуқаролари Қандаҳордан ҳам олиб кетилган эди.

Бу шаҳарлардаги Ҳиндистон консулликлари ишга ёлланган маҳаллий фуқаролар ёрдамида ишлашни давом эттиради. Times of India маълумотларига кўра, ҳозир 1500 нафар ҳиндистонлик Афғонистонда яшайди ёки ишлайди.

Киритилди: 14:51 11.08.2021. Ўқилди: 2423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!