Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги минтақадаги душман гуруҳларга қарши олиб борилаётган “Синдур” операцияси ҳануз давом этаётганини маълум қилди.
"Операция ҳали давом этаётганлиги сабабли, бу мавзу бўйича батафсил брифинг белгиланган вақтда ўтказилади. Ҳарбий-ҳаво кучлари барчани тахминлар ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан тийилишга чақиради", дейилади Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Баёнотда таъкидланишича, ҳинд ҳарбийлари “Синдур” операцияси доирасида белгиланган вазифаларни “пухта режалаштирилган ва эҳтиёткорлик билан” муваффақиятли бажарган.