Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги Маҳарани Лакшми Бай тиббиёт коллежи клиникасида содир бўлган ёнғинда ўн нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Indian Express.
Сабаблари ҳали ойдинлаштирилмаган ёнғин кеча эрталаб содир бўлган. Тиббиёт ходимлари имкон қадар кўпроқ болани олиб бориш учун дераза ойналарини синдиришди: улардан 39 нафарининг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда, куйиш жароҳати йўқ.
Болаларни қутқариш ва ёнғинни ўчириш чоғида ҳамшира жароҳатланган ва оёқлари куйган. Унинг аҳволи ҳам барқарор деб баҳоланмоқда.
Бошланган суриштирув бинонинг ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларининг яроқли ҳолатда эканлиги ва ходимларнинг эвакуация режасига мувофиқ ҳаракат қилгани маълум бўлди.