Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон шимолида кучли жала оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

A A A
Ҳиндистон шимолида кучли жала оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Шимолий Ҳиндистонда жума оқшомидан бери минтақага кучли муссон ёмғирлари таъсирида камида 28 киши ҳалок бўлди.

The Times of India газетасининг ёзишича, жала миллий пойтахт Деҳли округида (бу Нью-Деҳлини ҳам ўз ичига олади), шунингдек, Ҳимачал-Прадеш, Уттаракханд, Панжоб, Ҳаряна, Ражастан штатларида сув тошқинлари, кўчкилар, биноларнинг қулашига сабаб бўлган.

Тоғ этакларида Рави, Беас, Сутлеж ва Ченаб дарёлари қирғоқларидан тўлиб тошган. Химачал-Прадеш штатида жиддий вазият юзага келди, у ерда ёмғир натижасида юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари бир қанча туманларда нормал ҳаётни деярли фалаж қилди. Оқим сув ва лой уйлар, дўконлар, енгил ва юк машиналарини ювиб кетди. Дарёлар сатҳи хавфли даражага кўтарилган қўшни Уттаракхандда ҳам кўчки ва сув тошқинлари кузатилган.

Киритилди: 11:08 10.07.2023. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!