Ҳиндистон Хитойдан кейин Россияга тақиқланган технологияларни етказиб берган иккинчи давлатга айланди, деб ёзади Bloomberg.
ОАВ маълумотларига кўра, апрель ва май ойларида Ҳиндистон томонидан тақиқланган маҳсулотлар (микрочиплар, схемалар ва дастгоҳлар) экспорти 60 миллион доллардан ошди, бу жорий йилнинг ўтган ойларига қараганда тахминан икки баробар кўпдир. Июль ойида экспорт 95 миллион долларга кўтарилди.