Ҳиндистон 30 апрелдан 23 майгача Покистоннинг барча фуқаролик ва ҳарбий самолётлари учун ҳаво ҳудудини чеклади. Бу ҳақда NOTAM хабарномасида айтилган.
Тақиқ Pakistan Airlines томонидан рўйхатдан ўтган, бошқариладиган, эгалик қиладиган ва ижарага олинган барча самолётларга тааллуқлидир.
Покистон ҳам бир неча кун олдин мамлакатлар ўртасидаги кескинлик фонида Ҳиндистон учун ҳаво ҳудудини ёпган эди.