Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон Покистон билан муносабатларни кескинлаштирмоқда

Ҳиндистон Покистон билан муносабатларни кескинлаштирмоқда

Ҳиндистон ҳукумати Покистон чегарасидаги Ченоб дарёсини тўсиб қўйди, шу орқали Покистон аҳоли пунктларига яна бир сув манбасини тўхтатиб қўйди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Желам дарёсини ҳам тўсиб қўйиш режалаштирилмоқда. Илгари Ҳиндистон Ҳинд дарёси тизими сувларидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битимни бекор қилгани Покистонда ташвиш уйғотганди.

Покистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакатнинг сувдан фойдаланишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳар қандай уринишни "уруш ҳаракати сифатида баҳолаймиз" дея баёнот берди.

Киритилди: 22:26 04.05.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!