Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон фуқароларига Россиянинг Украина билан чегарадош учта вилоятидан чиқиб кетишни тавсия қилди

Ҳиндистон фуқароларига Россиянинг Украина билан чегарадош учта вилоятидан чиқиб кетишни тавсия қилди

Ҳиндистоннинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини сўнгги хавфсизлик «ҳодисалари» туфайли Брянск, Белгород ва Курск вилоятларини тарк этишга чақирди.

Ёрдамга муҳтож фуқаролар ва талабаларга элчихонага электрон почта орқали мурожаат қилиш тавсия этилади.

Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириши бир ҳафтадан ортиқ давом этмоқда. Украина кучлари минтақанинг бир қисмини босиб олди. Курск ва Белгород вилоятларида федерал фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда ва аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Киритилди: 22:29 15.08.2024. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!