Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон фонд биржасини йиллар давомида Ҳимолойдан келган ЙОГ бошқарган​​​​​​​​​​​​​​

A A A
Ҳиндистон фонд биржасини йиллар давомида Ҳимолойдан келган ЙОГ бошқарган​​​​​​​​​​​​​​

“Ҳимолойлик гуру” Ҳиндистоннинг энг йирик фонд биржаси раҳбариятига таъсир кўрсатган. Биржанинг бошлиғи йогнинг молиявий ва кадрлар бўйича маслаҳатига қарам бўлган, деб ҳисоблашган ходимлар.

Ҳиндистон Миллий фонд биржасининг собиқ раҳбари Читра Рамкришна узоқ вақт давомида махфий маълумотлар билан ўртоқлашган ва Ҳимолой тоғларидан келган йог билан маслаҳатлашиб фаолиятини давом эттирган. Ҳиндистон Қимматли қоғозлар ва биржалар кенгаши ҳисоботига кўра, Рамкришна йог билан масалаҳатлашган ҳолда молиявий ва кадрлар бўйича қарорлар қабул қилган. Кенгашга фикрига кўра, гуру аслида биржа раҳбари бўлган, собиқ директор эса шунчаки “қўлидаги қўғирчоқ” эди.

Текширув натижасида биржанинг собиқ раҳбари 30 миллион рупий (тахминан 400 минг доллар) жаримага тортилди.

Ҳисоботда айтилишича, Рамкришна йигирма йил олдин Ганг дарёси қирғоғида ўзининг руҳий гуруси билан учрашган ва ўшандан бери, унинг сўзлари билан айтганда, “кўп шахсий ва профессионал масалаларда маслаҳат учун унга қайта-қайта мурожаат қилган”. Биржанинг собиқ раҳбарининг ўзи ҳам унинг ҳаракатларини нотўғри деб ҳисобламайди: юқори лавозимли раҳбарлар кўпинча норасмий маслаҳат учун ўз соҳаси бўйича маслаҳатчилар ёки йирик мутахассисларга мурожаат қилишади, деди у. “Мен унинг раҳбарияти бизнесни яхшироқ қилишимга ёрдам беришига ишонардим”, деди Рамкришна.

Рамкришнанинг гуру билан алоқаси камида 2014-2016 йилларда давом этган ва Интернет орқали амалга оширилган. Биржанинг собиқ раҳбари у билан нафақат ташкилий тузилма, молиявий натижалар, кадрлар сиёсати, балки ташқи кўринишини ҳам муҳокама қилиб борган.

Рамкришна 1992 йилда Ҳиндистон Миллий фонд биржасининг асосчиларидан бири эди. Ушбу биржа Ҳиндистондаги асосий ва деривативлар савдоси бўйича дунёдаги энг йирик ҳисобланади. 2009 йилда жорий ҳисобот мавзуси биржанинг бошқарувчи директори этиб тайинланди ва 2013 йилда унинг тарихидаги биринчи аёл бош директор бўлган эди.

У ҳам бўлса мана шундай ишлар билан шуғулланган.

Киритилди: 16:03 18.02.2022. Ўқилди: 3313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар