Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.
Ҳозиргина -73 кг вазн тоифасидаги финал баҳси якунланди. Унда тажрибали дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақа олтин медали учун мўғулистонлик Тсогтбаатар Тсенд-Очирга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди.
Кумуш медал ва 700 рейтинг очко!