Владимир вилоятидаги ҳокимиятлар мактабларда ниқоб ва ҳижоб кийишга тақиқ киритди. Бу ҳақида DW нашри ёзмоқда. Таьқиққа сабаб қилиб, “ишбилармонлик муҳитини” яратиш ва “миллий ва диний асосдаги низоларни” олдини олишни кўрсатишган. Аммо минтақавий масала федерал даражадаги баҳсга айланди. Бир неча кун ичида Россияда икки лагер – Z-патриотлар ва Шимолий Кавказ республикалари сиёсатчилари ўзаро жанжаллашган.
✔️Россия Давлат Думаси депутати, Доғистонлик Бийсултон Ҳамзаев Владимир вилоятидаги амалдорларни “аҳмоқлар” деб атади. Чеченистондан унинг ҳамкасби Адам Делимханов Telegram-да Рамзан Қодиров номидан Владимир вилояти маҳаллий амалдорлари билан “музокаралар” ўтказаётганини маълум қилди.
✔️Делимхановнинг баёнотлари Z-патриотларининг норозилигини уйғотди. Провоенний Telegram-канали “Икки майор” Владимир вилояти ҳокимиятига босим ўтказишни “чечен депутатларининг бошқа ҳудудларга таъсирини кенгайтириши” деб атади. Шунингдек, “военкор” Роман Сапонков “бундай ҳаракатлар федерал марказни заифлаштириш намунаси эмасми?”,деган саволни қўйди.
✔️Владимир вилояти ҳокимиятининг ҳаракатлари қанчалик қонуний эканини баҳолаш қийин, улар мусулмонлар учун жуда нозик масалани кўтаришди, дейди DW нашрига исломшунос Аҳмад Ёрлиқапов. Агар ниқоб Шимолий Кавказда анъанавий кийим бўлмаса, ҳижобга алоҳида муносабат бор. “Уни тақиқлаш мумкин эмас”, дейди Ёрлиқапов. Ва бундай чекловлар, унинг фикрича, жамиятдаги тангликни оширади.