Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳид билишнинг бузилиши қайси касалликдан дарак беради?

Ҳид билишнинг бузилиши қайси касалликдан дарак беради?

Ҳид билиш бир қарашда эшитиш ва кўришга нисбатан иккинчи даражали ҳиссиётга ўхшайди. Аммо айнан ҳид билиш орқали биз ташқи муҳитдаги хавф-хатар ва қабул қилинаётган овқатимизнинг таъми ҳақида маълумот оламиз.

* “Science” журналининг 2014 йилдаги маълумотига кўра, инсон бурни 1 триллионгача ҳидларни аниқ фарқлай олар экан.

*    Нью-Йоркдаги Колумбия университети профессори Долорес ва текширишларига кўра, дунёдаги энг ёқимли ҳид сифатида ваниль иси, бир қатор цитрусли мевалар ва долчин ҳиди тан олинган.

*    Профессор Маласпин фикрича, ҳид билиш энг қадимги ҳиссиёт бўлиб, ташқи муҳитнинг кимёвий таркибини ҳис қилиш ҳисси ҳатто бир ҳужайрали жонзотларда ҳам мавжуд экан.

*    Бир қатор ҳид билиш нуқсонлари мавжуд. Масалан:  аносмия – ҳид билишнинг тўлиқ ёки қисман бузилиши, дизосмия – бир ҳиднинг ўрнига бошқа ҳидни ҳис қилиш, гиперосмия – ҳидни бўрттириб ҳис қилиш.

*    Тель-Авив университети олимлари инсон шахсини аниқлашнинг янги усулини яратишди. Уларнинг назариясига кўра, тери ҳиди ҳар бир инсон учун ўзига хос бўлиб, «бармоқ излари»нинг кимёвий кўриниши ҳисобланади.

*    Ҳид билиш таъм билишнинг 75-95 фоизини ташкил қилиб, маҳсулотни ҳидламасдан унинг таъмини ажратиш қийин ва фақат текстурасига кўра бир таомни иккинчисидан фарқлаш мушкул ҳисобланади.

*    Ҳид билишнинг бузилиши Альцгеймер касаллигининг ривожланишини англатиб, бунда ҳид билишнинг бузилиши бош мия марказларининг фаолиятини бузилиши билан характерланади.

*    Ҳид қабул қилишнинг бузилиши аутизмнинг ташхислашни бир тури ҳисобланади. Айрим текшириш натижаларига кўра, аутизм билан жабрланган болалар ёқимли ва ёқимсиз ҳидлар орасидаги фарқни ажрата олмайди. Улар ҳар иккала ҳидни бир хилда қабул қилади ва ҳидлардан қочмайди.  

 

 

Киритилди: 06:30 18.08.2019. Ўқилди: 26374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!