Аввалроқ коррупция ва терроризмни қўллаб-қувватлаш иши бўйича ҳибсга олинган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлу ҳамда шаҳар мэриясининг бир неча амалдорлари терговгача ўз вазифаларидан четлаштирилди.
Бу ҳақда Туркиянинг Haber Global телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Экрем Имомўғлу Конституциянинг 127-моддаси ва 5393-сонли "Беледиелер тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан вақтинчалик чора сифатида лавозимидан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Истанбул мэри Экрем Имомўғлу ҳибсга олинган эди. У РКК террорчилик гуруҳига алоқадорлик ва тендерларни ўтказиш, фирибгарлик, шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш, коррупция ва таҳдидлар билан товламачиликда айбланмоқда.