Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳайвонлар суди

Ҳайвонлар суди

XVIII aсрга қадар Европада ҳайвонлар устида ҳам суд жараёнлари бўлиб турган. Черков томонидан ҳашаротлар, шунингдек, мушуклар, итлар ва чорва моллари ҳам жавобгарликка тортилган. Айбдор деб топилган ҳайвонлар кўпинча ўлимга маҳкум этилган. Судлар жамоатсиликкк хавф туғдирувчи ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини текшириб боришган.

Шундай қилиб, XII-XVIII асрлар оралиғида Францияда ҳайвонлар устидан 92 та суд жараёни ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бундай судлар юриспруденциянинг барча қоидаларига мувофиқ тарзда, адвокатлар, гувоҳлар ва бошқа суд расмийлари иштирокида ўтказилган. Ушбу судларга ҳам одамларнинг ишларини кўриб чиққан судлар тартибида харажат қилинган.

Баъзи ҳолларда айбланувчилар қийноққа солинган, баъзан эса ўлим жазоси ҳайвонни қассобхонага сотиш билан алмаштирилиши мумкин бўлган. Ундан тушган даромад зарарни қоплаш ва хайрия учун сарфланган. Бироқ, қатл этилган "жиноятчи"нинг боши бошқа ҳайвонлар ҳам бундан тегишли сабоқ чиқариши учун жамоат жойида намойиш этилган. Кичик аҳамиятга эга ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, "жиноятчи" қатл қилинмаган, балки панжара ортига юборилган.

Киритилди: 05:30 23.06.2021. Ўқилди: 3064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!