Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳайдовчи пиёдалар устига бостириб келди. Оқибатда...

A A A
Ҳайдовчи пиёдалар устига бостириб келди. Оқибатда...

Хитой жанубидаги Хунань музофоти Хэнъян шаҳрида ҳайдовчи ўз автомобилида одамлар гавжум майдондаги пиёдалар ҳудудига бостириб борди.

Охирги маълумотларга кўра тўққиз киши ҳалок бўлган, 46 киши жароҳатланган. Уларнинг уч нафарининг аҳволи оғир.

CNN хабарига қараганда, шундан сўнг ҳайдовчи машинасидан тушиб яна бир неча кишига пичоқ билан ҳужум қилган.

Полиция жиноятчи ушлангани ва унинг шахси аниқланганини маълум қилди. У бошқа жиноятлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум бўлган.

Расмийлар мазкур фожеанинг терроризм билан алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақида изоҳ бермаган.

Xs.uz

Киритилди: 12:25 13.09.2018. Ўқилди: 1356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар