Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳаво совигани сабаб Ўзбекистонда метан заправкалар ишига яна чеклов ўрнатилади

Ҳаво совигани сабаб Ўзбекистонда метан заправкалар ишига яна чеклов ўрнатилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ортди. Шу сабабли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда. Бундай шароитда, энг аввало, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

“Мазкур чора-тадбирлар, аввало, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: Бугун 12:33. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!