Кредитлар вақтида қайтарилмаганлиги оқибатида банкларнинг даъво аризаларига асосан қарздорликлар суд тартибида мажбурий ундирилмоқда.
Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатга кўра, ундирувчи ХАБ “Трансбанк” Бухоро филиали фойдасига Жондор туманида яшовчи қарздор фуқародан 25,4 млн. сўм кредит қарзи ундириш белгиланган.
Берилган ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаблари бажарилмагач, қарздор номидаги мулкларга тақиқ қўйилиб, “HAVAL” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автомашина топилиб, эвакуатор хизматидан фойдаланган ҳолда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.