Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда 10 ноябрда дебют қилади

Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда 10 ноябрда дебют қилади

2016 йилги Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги илк жангини аввал эълон қилинганидек, 30 ноябрда Монакода эмас, балки 10 ноябрда Хитойнинг Фучжоу шаҳрида ўтказади.

Boxrec маълумотларига кўра, ўзбекистонлик боксчининг рақиби хитойлик Дэ Бин Чжоу бўлади. Таъкидланишича, хитойлик боксчи профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба, битта мағлубият ва битта дуранг натижа қайд қилган. 

Аввалроқ Рио-2016 олимпиадаси чемпиони, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксга ўтиши маълум қилинганди. 

Киритилди: 06:42 05.11.2019. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!