Исроил мудофаа вазири ЦАХАЛга ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жараёнининг ҳолатидан қатъи назар, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши курашни давом эттиришга кўрсатма берганини айтди.
"Мен Исроил Мудофаа кучларига (ЦАХАЛ) музокараларга қарамасдан, ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги барча нишонларига қарши ҳаракатларни давом эттиришни буюрдим. ҲАМАС ё гаровдагиларни озод қилади, ёки батамом йўқ қилинади", – дея Исраэл Кацнинг баёнотидан иқтибос келтирмоқда Ғарб оммавий ахборот воситалари.