Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ҲАМАС вакили: Синвар ҳеч қачон Фаластинни тарк этмайди!

ҲАМАС вакили: Синвар ҳеч қачон Фаластинни тарк этмайди!

Яқин кунларда ҲАМАСнинг Ғазодаги етакчиси Яҳё Синвар бутун дунё ва Фаластин халқига мурожаат қилади.

Бу ҳақда ташкилот вакили Ҳамдан Қатарнинг Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Синвар ҳеч қачон Фаластинни тарк этмайди, чунки «унинг ягона мақсади Фаластинни озод қилишга қаратилган».

Ҳамдан, шунингдек, Қоҳирада ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳлари йиғилишини эълон қилди, унда Ғазодаги урушдан кейинги тизимни муҳокама қилиш режалаштирилган. Унинг қўшимча қилишича, сектор бошқаруви ҲАМАС таркибига кирадиган Фаластин миллий бирлик ҳукуматига ўтказилади.

Киритилди: 18:36 18.09.2024. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!