BBC хабарига кўра, Хамас гуруҳи Ғазо сектори устидан назоратни бошқа Фаластин тузилмаси қўлига топширишга тайёрлигини билдирган. Фаластинлик юқори мартабали амалдорнинг айтишича, таклиф ҳозирда Ғарбий Соҳилни назорат қилаётган Фаластин маъмурияти ёки янги маъмурий тузилмани ўз ичига олиши мумкин.
Ҳамас Ғазо секторини 2007-йилдан, Фаластин маъмуриятини ағдарганидан бери бошқариб келади. Бироқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху аввалроқ Фаластин маъмурияти анклавнинг келажакдаги бошқарувида иштирок этишини рад этган эди.
Арафада Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиб турган Қатар ва Миср вакиллари томонларга беш йилдан етти йилгача сулҳ тузишни таклиф қилишди.
Бундан ташқари, режада фаластинлик асирлар эвазига барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш, урушни расман тугатиш ва Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши кўзда тутилган.