Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди

ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди

Ғарбий соҳил ҳудудида 10 июнь куни юз берган тўқнашувда ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фаластин нашрлари тарқатган хабарларга асосланиб, Arab News хабар берди.

Манбада айтилишича, босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Жобир Абдо Исроил кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлган. ҲАМАС ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Муҳаммад Жобир Абдо билан бирга унинг уч нафар ҳамроҳи ҳам ҳалок бўлган. Расмийлар воқеа Ғарбий соҳилнинг Фаластин маъмурияти қароргоҳи жойлашган Рамаллоҳ шаҳри яқинида юз берганини билдирган.

Исроил томони ўлдирилган қўмондонни яқин атрофдаги яҳудий аҳоли пунктига ҳужум уюштиришда айблаган. Қўмондон узоқ қидирувдан сўнг Рамаллоҳда аниқланган.

Ўлдирилган қўмондон ҳамроҳларининг шахси ошкор қилинмаган. ҲАМАС раҳбарияти вакили Ғарбий Соҳил ҳудудига қандай мақсад билан боргани ҳам маълум эмас.

Киритилди: 16:23 11.06.2024. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!