Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти раҳбарияти Қатардан Туркияга кўчиб ўтишни бошлади, дея хабар беради Исроил ОАВ. Бунга амирликнинг Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачи ролини ўйнашдан бош тортгани сабаб бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАС 2023-йил 7-октабрда ташкилот томонидан гаровга олинганларни озод қилиш шартларини юмшатишдан бош тортмоқда. Гуруҳ бошқа нарсалар қатори урушни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетишни талаб қилишда давом этмоқда.